Байден Путинни «аҳмоқнинг жинни ўғли» деб атади

Фото: РБК

“Бизда қанжиқнинг жинни ўғли Путин ва бошқалар бор. Биз доимо ядровий можаро ҳақида қайғуришимиз керак. Аммо инсоният учун экзистенциал таҳдид иқлимдир”, деди АҚШ президенти Жо Байден Сан-Францискодаги сайловолди кампаниясида. Байден ўз нутқида ҳақоратомуз сўзнинг қисқартмаси яъни «S.O.B» – (son of a bitch) «аҳмоқнинг жинни ўғили» (русчада “сукин сын”) иборасидан фойдаланган, деб ёзади CNN.

АҚШ президенти ўз рақиби Дональд Трампни қонун билан боғлиқ муаммоларини россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлимига қиёслаган изоҳлари учун ҳам танқид қилган. “У ўзини Навальнийга қиёслаб, мамлакатимиз коммунистик давлатга айлангани учун Навальний каби таъқиб қилинаётганини айтади. Бу қаердан пайдо бўлди», – деган Байден.

Байден ва бошқа Ғарб етакчиларидан фарқли ўлароқ, Трамп ҳалигача Россия ва Путинни Навальнийнинг ўлимида қораламади, деб қўшимча қилган CNN.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.