Байден Исроилнинг Эрон ядро объектларига зарбаларига қарши фикр билдирди
АҚШ президенти Жо Байден Исроилнинг Эрон ядро объектларига зарба бериш эҳтимолини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.
“Жавобим — йўқ. Ўйлайманки, биз исроилликлар билан муҳокама қилишимиз керак бўлган, уларнинг режаларига боғлиқ масалалар бор, аммо бизлар ҳаммамиз, шу жумладан, G7 мамлакатлари Исроилда жавоб ҳаракатларини амалга ошириш ҳуқуқи борлигига қўшиламиз. Бироқ бу ҳаракатлар пропорционал бўлиши керак”, — деди Байден журналистлар саволларига жавобан.
Шунингдек, Байден катта эҳтимол билан “энг яқин вақтларда” Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан суҳбатлашишини ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нетаньяху Эрон томонидан қилинган ракета ҳужумини катта хато деб атаган ва унга жавоб қайтарилишига ваъда берган эди.
Шарҳлар