Блинкен Байденнинг ортидан Германияга сафарини бекор қилди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен президент Жо Байденнинг ортидан Германия ва Анголага ташрифини бекор қилди, деб хабар бермоқда DPA агентлиги.
Байден режалаштирилган ташрифини “Милтон” довули туфайли кечиктириши ҳақида маълум қилгач, Блинкен ҳам шу ҳафта охирига белгиланган Германияга сафарини бекор қилди.
Байден Германия ва Анголага сафарларини кейинга қолдириши ҳақида аввалроқ маълум бўлган эди. У мамлакат жануби-шарқида “Хелен” довули оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлар давом этаётган бир пайтда “Милтон” довулига тайёргарликни ва унинг яқинлашиб келаётгани туфайли чора-тадбирлар қабул қилинишини назорат қилмоқчи.
Улашиш:
Шарҳлар