BBC: Telegram мессенжери интернетда болаларга нисбатан зўравонлик ҳақидаги материалларни аниқлаш ва ўчириб ташлаш бўйича халқаро дастурлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган
Telegram мессенжери NCMEC ва IWF, АҚШ ва Буюк Британиянинг болаларга нисбатан зўравонлик саҳналари бўлган контентни қидирадиган ва ўчириб ташлайдиган ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмаган, дея хабар беради BBC.
NCMEC CyberTipline дастурида 1600 дан ортиқ интернет компаниялари иштирок этади. Унда иштирок этиш АҚШда рўйхатдан ўтган компаниялар учун мажбурий, бироқ иштирокчиларнинг 16 фоизи мамлакатдан ташқарида жойлашган (Telegram каби).
NCMEC Telegram мессенжеридан болаларга жинсий зўравонлик ҳақидаги материалларга қарши курашишга қўшилишни бир неча бор сўраган, бироқ мессенжер жамоаси сўровларни, шунингдек, IWF нинг шунга ўхшаш сўровларини эътиборсиз қолдирган.
Telegram розилигисиз жойлаштирилган “қасос порноси” – фотосуратлар ва видеоларни олиб ташлашга қаратилган TakeItDown дастурида ҳам иштирок этмайди.
Шунингдек, мессенжер полиция талабига биноан ўчирилган материаллар бўйича ҳисоботларни эълон қилмайди. Ижтимоий тармоқлар буни ҳар олти ойда бир марта амалга оширади ва ҳисоботларни архивда сақлайди
Шарҳлар