Беларусь чегарачилари: “РДК” Украина ва Беларусь чегараларида разведка ишларини олиб бормоқда

Фото: Госпогранкомитет Беларуси / БЕЛТА

“Русский добровольческий корпус” (“Россия кўнгиллилар корпуси”) Украина ва Беларусь чегаралари яқинида разведка ишларини олиб бормоқда, дея даъво қилмоқда Беларусь чегарачилари. Бу ҳақда БEЛТА давлат ахборот агентлигига Давлат чегара қўмитасининг расмий вакили Антон Бичковский маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Мозир чегара отрядининг чегарачилари Украина ҳудудидан Беларусь томон учирилган дронни уриб туширган. Бу 26 июнь куни Гомель областининг Ельск районида юз берган. Бичковскийнинг айтишича, дроннинг флеш-картасида дрон “чегара ҳудудида жойлашган саноат объектлари, шунингдек, чегара инфратузилмасини разведка қилгани”ни акс эттирувчи видео топилган.

Давлат чегара қўмитаси вакилининг таъкидлашича, Беларусь билан чегара яқинида Украина дронларининг парвозлари мунтазам амалга оширилмоқда.

Житомир чегара отрядининг жавобгарлик зонасидаги “ҳудудни разведка қилиш ва фаол разведка ишларини, шу жумладан Беларусь Республикасининг давлат чегарасига киришни” олиб борган “РДК” бўлинмалари аниқланган.

Сўз HIMARS бараварига отувчи реактив тизими, М777 гаубицалари, “Гепард” зенит ўзиюрар қурилмалари ва бошқа зирҳли техника каби оғир қуролларга эга бўлинмалар ҳақида бормоқда.

“РДК” ҳозирча Беларусь чегарачиларининг баёнотларига  изоҳ бермади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.