Қозоғистон ТИВ Лукашенконинг гапларидан кейин Беларусь элчисини чақиртирди
Қозоғистон бош вазири ўринбосари — мамлакат ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Беларусни “Остонанинг юз бераётган жараёнларга нисбатан позитсиясини холисона баҳолаш”га чақирди. Бу ҳақда у Беларусь президенти Александр Лукашенконинг ҳапидан кейин ТИВга таклиф қилинган элчи Павел Утюпин билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Қозоғистон ТИВ Telegram’га жойланган хабарида Беларус элчиси нима сабабдан чақирилганига аниқлик киритмаган. Таъкидланишича, томонлар икки томонлама даражада ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг “долзарб масалалари”ни муҳокама қилган.
“Хусусан, вазир Қозоғистон БМТ Уставига ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ мувозанатлаштирилган ва тинч ташқи сиёсат олиб боришини қайд этди. Мамлакатимиз давлатлар ўртасидаги барча келишмовчиликлар сиёсий-дипломатик воситалар орқали ҳал қилиниши кераклигига ишончи комил”, — дейилади ТИВ хабарида.
Аввалроқ Александр Лукашенко баъзи постсовет давлатлари Россиядан “нимадир олишни хоҳлаши, аммо эвазига ҳеч нарса беришни истамаслиги”ни айтганди. У 2022 йил бошидаги воқеаларни ёдга олган, ўшанда Қозоғистонга КХШТ тинчликпарвар кучлари юборилган эди. Лукашенко “таъна қилмаётгани”ни ва “қарзни қайтариш”ни талаб қилмаётганини айтди. Унинг фикрича, ушбу постсовет мамлакатларига ёрдам керак бўлганида, ҳеч ким бунга жавоб кўрсатмайди.
Шарҳлар