Беларусь урушга тайёрланмоқда
Беларусь урушга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Беларусь раҳбари Александр Лукашенко маълум қилди.
“Биз урушга тайёрланяпмиз, мен бу ҳақда очиқ айтаман. «Агар тинчликни хоҳласанг, урушга тайёрлан, дейишади – буни мен ўйлаб топмаганман», – деди Лукашенко Гроднога иш сафари чоғида. Унинг сўзларидан иқтибосни БелТА давлат агентлиги келтиради.
Лукашенконинг аниқлик киритишича, Беларусда ҳарбий қисмлар тайёрланмоқда. Унга кўра, мамлакат ўзининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун янги турдаги қурол-яроғ ва техникаларни ҳам олмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар