Беларусда Германия фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди
30 ёшли Рико Кригер июнь ойида ёпиқ суд жараёнида олтита жиноятда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Беларуснинг “Вясна” етакчи фаол ташкилотининг баёнотида айтилади. У Жиноят кодексининг бир қанча оғир моддалари, жумладан, террорчилик ҳаракати бўйича айбдор деб топилган.
“Ўлим жазоси шафқатсиз ва ғайриинсоний жазо тури бўлиб, Германия уни ҳар қандай шароитда ҳам рад этади”, — дейилади Германия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида.
LinkedIn саҳифасидаги маълумотларга кўра, Рико Кригер 30 ёшда. Мактабни тугатганидан сўнг у механик сифатида касбий таълим олган. Эркак уч йил давомида АҚШ Давлат департаментининг Берлиндаги идорасида хавфсизлик хизмати ходими бўлиб ишлаган, кейин ижтимоий ёрдам соҳасига ўтган. У ижтимоий тармоқда тақдим этган маълумотларга кўра, у 2021 йилда Германия Қизил Хоч жамиятида шошилинч тиббий ёрдам бўйича мутахассис сифатида ишга жойлашган.
“Вясна”нинг ёзишича, Германия фуқароси устидан суд Минск область судида бўлиб ўтган Унга ҳукм 24 июнь куни чиқарилган.
Шарҳлар