«Белбек» аэродромига берилган зарба натижасида 23 нафар рус аскари ҳалок бўлди
Севастополдаги «Белбек» аэродроми ва Қримдаги бир қатор ҳарбий объектларга, жумладан Симферопол яқинидаги зарбалар натижасида 23 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда РосСМИ ёзади.
«Белбек» аэродромида МиГ-31 самолёти, ёқилғи ва ўқ-дорилар захираси йўқ қилинган. С-300 ҳаво мудофаа тизими шикастланган.
«Бундан ташқари, бир кун олдин «Белбек»да шикастланган учта Су-27 самолёти ҳақида гаплашдик, фақат биттасини тузатиш мумкин. Шундай қилиб, 15 майга ўтар кечаси содир бўлган аэродромга ҳужум натижасида биз учта самолёт – иккита Су-27 ва битта МиГ-31 самолётини йўқотдик”, — деб ёзади РосСМИ.
Қримнинг бошқа ҳудудларида 16 май, пайшанбага ўтар кечаси янги ҳужумлар натижасида урушга жўнатиш учун тайёрланган иккита С-400 учирувчиси ва 6 та ҳарбий техника йўқ қилинган.
Шарҳлар