Белгия Франциянинг Телеграм бўйича терговига қўшилди

Павел Дуров
Фото: соцсети Павла Дурова

Белгия расмийларига кўра Телеграм мессенжерига нисбатан жиноий иш 2020-йилдан бери олиб борилмоқда, эндиликда Франция суд органлари билан ҳам қўшма тергов гуруҳи тузилган. Бу ҳақда Белгия федерал прокуратурасининг расмий вакили Эрик Вандерсйпт Де Стандаард газетасига берган интервюсида маълум қилган.

“Деярли ҳар бир терговда, айтайлик, ноқонуний қурол савдоси бўйича, […] гумонланувчилар Телеграмъдан фойдаланадилар”, деб тушунтирди Вандерсипт.

Илгари кенг жамоатчилик Белгия федерал прокуратураси 2020 йилдан бери Телеграмъга қарши тергов олиб бораётганидан бехабар эди, дея қайд этади нашр. Франция шунга ўхшаш фаолиятни бошлаганидан сўнг, мамлакатлар кучларини бирлаштиришга қарор қилишди. Кутилишича, халқаро тергов гуруҳи ёрдамида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўз иш натижалари билан бўлишишлари осонлашади ва улар биргаликда ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.