Белгород вилоятининг Украина билан чегарадош қишлоқларидан 400 га яқин аҳоли эвакуация қилинди

МО РФ
Фото: Anadolu

Россиянинг Белгород вилояти губернатори Грайворон шаҳар округидаги чегарага туташ учта қишлоқ аҳолиси мураккаб тезкор вазият туфайли эвакуация қилинганини билдирди, деб ёзади “Интерфакс”.

“Грайворон шаҳар округига кеча уюштирилган сафар бўйича. Тунги ҳолат якунига кўра, Гора-Подол, Глотово ва Козинканинг 400 га яқин аҳолиси ўз розиликлари билан Мудофаа вазирлиги ва ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари жангчилари ёрдамида уйларидан олиб кетилди”, — деди ҳудуд раҳбари 15 март, жума куни.

У кўчиб кетишга қарор қилган фуқароларнинг барчасига ёрдам кўрсатилишини айтди.

Аввалроқ Гладков вилоят ҳудудида Украина қўшинлари йўқлигини, жанглар унинг ташқарисида бўлаётганини маълум қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.