16 март куни эрталаб Россиянинг Белгород вилояти яна ўққа тутилди (видео)
16 март куни эрталаб Россиянинг Белгород вилоятида ракета хавфи сиренаси ишга туширилди, бу ҳақда губернатор Вячеслав Гладков маълум қилди. Сигнал тахминан 20 дақиқа давом этди, шундан сўнг хавф бекор қилинди.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари шаҳар осмонида РМ-70 “Вампир” баравар ўт очиш ракета тизимининг 8 та снарядини уриб туширганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда ва Telegram-каналларда ҳужум оқибатлари акс этган фото ва видеолар пайдо бўлди. Турар жойлар ва автомобилларга зарар етган. Эҳтимолий қурбонлар ҳақида хабар берилмаяпти.
Сўнгги бир ҳафта мобайнида Белгород шаҳри ва вилояти Украина ҳарбийлари томонидан шиддатли равишда ўққа тутилмоқда ва дронлар ҳужумига учрамоқда. Биргина 14 март куни шаҳарнинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлиб, 19 киши жабрланганди.
Украинанинг Россиянинг Курск ва Белгород вилоятлари билан чегарасида Украина Разведка бош бошқармаси бўлинмалари иштирокида жанглар бормоқда.
Шарҳлар