Белгород яқинидаги уйга снаряд тушди. Тўрт киши ҳалок бўлди

белгород
Фото: Вячеслав Гладков/t.me

Белгород вилояти Никольское қишлоғида хусусий уйга снаряд тушиши оқибатида тўрт кишилик оила ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков 18 март куни кечқурун ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

“Бувиси, онаси, унинг турмуш ўртоғи ва ўғли, 17 ёшли ёшли йигит ҳалок бўлди, – деб ёзади Гладков.– Кичик набираларини қутқаришга муваффақ бўлишди. Қиз <…> ўпкани сунъий вентиляциялаш аппарати остида реанимацияда ётибди.

Қизчага бош мия жароҳати ва оёқ-қўллар синиши ташхиси қўйилган, унга жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Яна уч нафар жабрланувчи касалхонага ётишдан бош тортди. Улардан бири вайроналар остидан болани қутқариш чоғида ис газидан заҳарланган, иккинчиси баротравмага учраган. Учинчи одамда парчалар билан енгил жароҳатланиш бор.

Ушбу хусусий уйдан ташқари яна тўртта уйнинг ойналари синган, томи, олд томони ва девор тўсиқлари вайрон бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.