Белгород областидан 9 мингга яқин бола олиб чиқилади
Белгород области маъмурияти Украина Қуролли Кучлари (УҚК) томонидан отишмалар сабабли 9 мингга яқин болани Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларига олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда чегара вилояти губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди.
“Бугун биз кўплаб қишлоқларни кўчирмоқдамиз. Энди биз тўққиз мингга яқин болани олиб чиқишни режалаштиряпмиз. <…> Тизим шакллантирилди», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.
Гладков бир кун аввал Белгород областининг Никольское қишлоғида хусусий турар-жой бевосита снаряд тушиши натижасида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди.
Улашиш:
Шарҳлар