Белгород областидаги кутубхона веб-сайтларидан урушда ҳалок бўлганлар рўйхатлари йўқолди

фото: dkc930fw6m9s.cloudfront.net-

Белгород областидаги район кутубхоналарининг веб-сайтларида жангларда ҳалок бўлганлар, яъни «хотира китоблари» рўйхати энди мавжуд эмас. Бу ҳақда «Пепел» нашри 3 ноябрь куни хабар берган.

Нашр маълумотига кўра, барча рўйхатлар 22 октябрь, яъни Белгород райони “хотира китобига” ҳаволалар берилган урушга қарши акцияда сохта ташвиқот варақалари тарқатилганидан бир кун ўтиб ўчириб ташланган.

«Хотира китоблари» Белгород областининг 2023 йил 2 ноябрь куни қабул қилинган «Ватанни ҳимоя қилишда ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги минтаавий қонун асосида область кутубхоналарининг веб-сайтларида эълон қилиб борилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.