Белгородда дрон шаҳар маъмурияти биносига урилди

Фото: "Дождь"

Бу ҳақда Белгород области губернатори Вячеслав Гладков ўзининг телеграм-каналида ёзган.

Унинг сўзларига кўра, дрон ҳужуми натижасида бир аёл парчалар билан жароҳатланган,  иккинчиси эса контузия олган. Шаҳар маъмурияти биносининг ойналари синган, фасади кесилган.

Белгород мэри Валентин Демидов шаҳар маъмуриятига дрон зарбаси оқибатларини эълон қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.