Бенедикт Камбербэтч Алексей Навальнийнинг мактубини ўқиб эшиттирди
Британиялик актёр Бенедикт Камбербэтч Лондондаги Қироллик Альберт холл саҳнасидан Алексей Навальний ўз ўлимидан бир ой олдин ёзган мактубини ўқиди. Бу унинг қамоққа олинганининг уч йиллигига бағишланди.
Британиялик актёрнинг чиқиши акс этган видеони сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш эълон қилди.
“Медуза”нинг ёзишича, Камбербэтч мактубни Letters Live лойиҳаси учун ўтказилган тадбирда ўқиган, унда машҳур кишилар саҳнадан бошқа одамларнинг номаларини ўқиб беради.
“Мукаммалликка етказилган иккиюзламачилик ҳар қандай муқовага ўралиш имконини беради. Хуллас, кўпхотинлиларимиз консерватив бўлиб қолишди. КПСС аъзолари эса православга айланди. «Олтин паспортлар» ва оффшор ҳисоблар эгалари тажовузкор ватанпарварга айланди. Ёлғон, ёлғон ва ёлғондан бошқаси йўқ. У бир кун келиб қулайди ва парчаланади. Путиннинг давлати яшашга қодир эмас. Бир кун келиб унинг жойига қараймиз ва уни кўрмаймиз”, — дея сиёсатчининг сўзларини келтиради актёр.
Навальнийнинг Россияга қайтганининг уч йиллиги муносабати билан мактуб чоп этилди (2024 йил 17 январь куни сиёсатчи Ямал-Ненец автоном округидаги ИК-3 «Полярный волк» колониясида вафот этишидан деярли бир ой олдин).
Навальний ўз мактубида маҳбуслар ва колония маъмурияти ундан нима учун қайтиб келганини мунтазам сўрашини айтади. Шу билан бирга, сўраганларнинг кўпчилиги «оддий сабабларга ишонмайди» ва унда «Кремль миноралари иштирок этадиган қандайдир айёр режаси» борлигига ишонишади.
Шарҳлар