Бербок: «Эрон Яқин Шарқни тубсизлик ёқасига қўйди»

Фото: РБК

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Баербок Германия ҳукуматининг инқирозли йиғилишидан кейин Эроннинг Исроилга ҳужуми «бутун минтақани тартибсизлик ҳолатига олиб келиши мумкин» деган. Теҳроннинг ҳаракатларини «глобал қоралаш» Эрон режими ўзининг «тажовузкор хатти-ҳаракати» билан яккаланиб қолганини кўрсатди, деган у.

«Эрон ва унинг ишончли вакиллари буни зудлик билан тўхтатиши керак», деб таъкидлади Бербок ва Германия номидан Исроил билан бирдамлигини билдирган. Унинг қўшимча қилишича, Эрон ҳужумини қайтариш Исроил кучли ва ўзини ҳимоя қила олишини кўрсатди, дейилади.

Эрон томонидан Исроилга қарата отилган 300 дан ортиқ ракетанинг 99 фоизи тутиб олингани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

Эроннинг Исроилга ҳаво ҳужуми туфайли АҚШ президенти Жо Байден бугун, 14 апрель куни “Катта еттилик”даги ҳамкасбларини “Эроннинг шафқатсиз ҳужумига умумий дипломатик жавоб”ни мувофиқлаштириш учун йиғади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.