Берлин КХДРга қарши қўшимча санкциялар жорий этилиши мумкинлигини тасдиқлади

Фото: ТАСС

Шимолий Корея аскарлари Россия томонида Украина билан урушда иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, Германия ҳукумати “икки томонлама муносабатларда кейинги қадамлар, жумладан, қўшимча санкциялар киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, – деди Германия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Себастьян Фишер.

Унинг сўзларига кўра, Берлиннинг позицияси аввалроқ Германия ташқи ишлар вазирлигига чақирилган КХДР махсус вакилига етказилган.

“Биз уни Россиянинг Украинага қарши ноқонуний тажовузини қўллаб-қувватламасликка ва Россияга тегишли ёрдамни тўхтатишга қатъий чақирдик”, — дея қўшимча қилади Фишер.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.