Берлинда Diehl қурол-яроғ компаниясининг заводи ёнмоқда

В Берлине горит завод оружейной компании Diehl

Берлинда қурол ишлаб чиқарувчи Diehl мудофаа-саноат компаниясининг металлургия заводида йирик ёнғин содир бўлди. Bild таблоидига кўра, ёнғин шаҳарда заҳарли тутун булутини юзага келтирган.

Тахминларга биноан, сўз Лихтерфельде ҳудудида жойлашган Diehl Metal Applications GmbH компанияси ҳақида бормоқда.

Ўт ўчириш хизматининг матбуот котиби Адриан Венцелнинг айтишича, бинонинг тўрт қавати аллақачон бутунлай ёниб кетган ва бинонинг бир қисми қулаб тушган.

“Биз бинода ёнаётган кимёвий моддалар ҳам борлигини тасдиқлашимиз мумкин. У ерда сульфат кислота ва мис цианиди сақланган. Тутун билан бирга ҳавога кўтарилаётган водород цианиди ҳосил бўлиши хавфи мавжуд. Ҳозирда воқеа жойида 130 нафар ўт ўчирувчи ишламоқда”, — дейди Венцель.

Қутқарувчилар ёнғинни ўчириш учун махсус ҳимоя кийимларидан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.