Берлинда шифокор тўртта бемор аёлни ўлдирганликда гумон қилинмоқда
Берлинда паллиатив тиббиёт бўйича 39 ёшли шифокор тўрт беморни ўлдиришда гумонланиб ва битта ўт қўйиш ва учта ўт қўйишга уринишда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда 7 август куни Берлин полицияси ва прокуратураси хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, 11 июндан 24 июлга қадар шифокор парвариш хизмати қарамоғидаги тўрт нафар аёлни ўлдирган, сўнгра жиноятларини яшириш учун уларнинг уйларига ўт қўйган.
Биринчи ҳолат 11 июнь куни содир бўлган, ўшанда шифокор 87 ёшли аёлни Нойкельнда ўлдириб, унинг квартирасини ёқиб юборган. Ўт ўчирувчилар жабрланувчини жонлантиришга муваффақ бўлишган, бироқ у касалхонада вафот этган.
Терговчиларнинг қайд этишича, 8 июль куни шифокор Нойкельнда 76 ёшли аёлни ўлдирган, бироқ унинг кйига ўт қўйишга уриниши муваффақиятсизликка учраган ва у қариндошига эшик қўнғироғига ҳеч ким жавоб бермаётганини айтган.
15 июль куни судланувчи Нойкельнда 94 ёшли аёлни ўлдириб, ошхонасига ўт қўйган. 24 июль куни Плентервальдда 72 ёшли аёл ўлдирилган, унинг квартираси ҳам ёнган.
Ўт қўйиш натижасида кўп қаватли уйларнинг бошқа аҳолиси ҳам жабрланган, айримлар жароҳат олган
Тергов ишларини Берлин жиноят полицияси бошқармасининг иккинчи комиссияси ва шаҳар прокуратураси олиб бормоқда. 6 август, сешанба куни шифокор судга келди.
Жиноятларни содир этиш сабаблари ва усулларига аниқлик киритилмоқда. Германия соғлиқни сақлаш тизимида кадрлар етишмаслиги кузатилмоқда. Аввалроқ, апрель ойида Charité клиникасининг кардиологи 2021-2022 йилларда гиёҳванд моддаларни ҳаддан ташқари ошириб юбориш йўли билан беморларни ўлдирганликда айбланган эди.
Шарҳлар