“Берт” довули Буюк Британияда кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди

Фото: Sky News

“Берт” довули Буюк Британия бўйлаб кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди. Юзлаб уйлар сувда қолган, темир йўл ҳаракати қисман тўхтатилган.

Энг катта зарарни Уэльснинг жанубий ҳудудлари кўрган, расмийлар сўнгги икки кун ичида сув тошқини ҳақида 40 дан ортиқ марта огоҳлантирган. Айрим аҳоли пунктларида ўпирилиш хавфи туфайли аҳоли вақтинча уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Одамлар табиий офатга яхши тайёргарлик кўрмаган ҳокимиятнинг ҳаракатларидан норозилигини билдирмоқда.

«(Улар) Гарри Поттер ҳақидаги фильмдан олинган тўсиқни эмас, балки сув тошқинидан ҳимояни ўрнатиши керак эди. Ўз ишларини қилишсин. Бунинг учун биз уларга пул тўлаймиз”, – дейди фуқаролардан бири.

Буюк Британия Метеорология хизмати Буюк Британиянинг айрим қисмларида яна кучли ёмғир ва кучли шамол бўлишини прогноз қилмоқда.

Олимларнинг қайд этишича, иқлим ўзгариши сабабли сайёрада довуллар кучайиб, улар хавфлироқ бўлиб бормоқда. Ҳаво ҳарорати кўтарилгач, сув кўпроқ буғланади, ёғингарчилик ва сув тошқини кўпаяди. Тропик довулларнинг тез-тез юз бериши ва уларнинг кўламига океанларнинг исиши ҳам таъсир қилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.