Binance асосчиси “пул ювиш”га қарши қонунларни бузгани учун тўрт ойга қамалди
Ноябрь ойида бизнесмен Чангпэнг Чжао Binance раҳбари лавозимини тарк этиб, АҚШнинг “пул ювиш”га қарши қонунларини бузганликда ўз айбини тан олди. Шунингдек, у 50 миллион доллар жарима тўлашга рози бўлди, компаниянинг ўзи эса АҚШ расмийларига 4,3 миллиард доллар тўлаши керак.
Forbes маълумотларига кўра, Чангпэнг Чжаонинг бойлиги 33 миллиард долларни ташкил қилади. Прокурорлар Чангпэнг Чжаони уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилди.
Улашиш:
Шарҳлар