Биньямин Нетаньяху Ливандаги сулҳ келишувини маъқуллади
Исроил Бош вазири Ливандаги сулҳ келшувини маъқуллади, бу ҳақда CNN ёзади. Биньямин Нетаньяху келишувнинг асосий тамойилларини маъқуллади, аммо баъзи тафсилотлар ҳалигача аниқлаштирилмоқда. Бу ҳақда якшанба кечаси хавфсизлик масалалари бўйича исроиллик расмийларнинг маслаҳатлашувлари пайтида маълум қилинди, дея хабар беради CNN.
Шу билан бирга, телеканал манбалари таъкидлашича, «биргина нотўғри қадам» музокараларга шубҳа солиши мумкин, чунки Исроил ҳокимияти ва «Ҳизболлоҳ» ҳали ҳам бир-бирларига турли айблов сўзларини йўллаяпти.
CNN эслатиб ўтишича, Исроил октябрда чегарада бир нечта ойлик ҳужумлардан сўнг Ливан худудида ҳарбий амалларни бошлаган. Шу вақтдан бери “ЦАХАЛ” «Ҳизболлоҳ»нинг бир қанча раҳбарлари ва юқори лавозимли аъзоларини, шу жумладан ҳаракатнинг асосчиларидан бири Ҳасан Насруллоҳни ўлдирган.
Шарҳлар