Бир йил олдин Нью-Йорк ҳайвонот боғидан учиб кетган укки бинога тўқнашиб нобуд бўлди
Бир йил илгари Нью-Йоркдаги ҳайвонот боғидан учиб кетган укки бинога тўқнашиб кетиб нобуд бўлди. Бу ҳақда Марказий парк маъмурияти хабар беради.
“Марказий Парк ҳайвонот боғидан бир йилдан сал муқаддам қафаси шикастланганидан сўнг ғойиб бўлган Флако исмли Евроосиё уккиси Манхэттеннинг Ғарбий 89-кўчасидаги бино билан тўқнашиб кетганидан сўнг ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.
2023 йил февраль ойида номаълум шахс панжарасини тешганидан кейин укки ўз катагидан учиб чиқиб кетган. Бу пайтга келиб Флако ҳайвонот боғида 13 йил яшаган, дея хабар беради Associated Press. Озодлик даврида укки шаҳарнинг машҳур шахсига айланди.
«Қанотлари деярли беш футга тенг бўлган улуғвор укки кун давомида дарахт шохлари, панжара устунлари ва нарвонларда ўтирарди, кечаси эса сув минораларининг устида қичқириб, шаҳарнинг кўплаб каламушларини овларди», деб ёзади Bloomberg.
Уккини ўзининг таниш муҳитига қайтариш ва шу орқали уни юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга уринишлар қилини ёки йўқлиги ҳақида хабар берилмаган.
Шарҳлар