Биринчи F-16 қирувчи самолётлари Украинада Пасхадан кейин пайдо бўлиши мумкин
F-16 қирувчи самолётлари Украинада бу йил 5 майга тўғри келадиган Пасха байрамидан кейин пайдо бўлиши мумкин, деди Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари вакили Илья Евлаш Украинанинг “Новости Live” нашрига берган интервьюсида.
“Ҳа, Пасхадан кейин ҳам режалар бор. Биз кутамиз. Мақсадимиз бизга тақдим этилган техника билан имкон қадар самарали ишлашдир”, — дея жавоб берган Евлаш Украина ҳудудида қирувчи ҳаракатлар бошланиши кутилаётган вақт ҳақидаги саволга.
Бироқ у кун тартибига бир неча бор ўзгартирилганини таъкидлаб, аниқ санани айтмаган.
Белгия мудофаа вазири Лудивине Дедондернинг 26 апрелдаги баёнотига кўра, қироллик F-16 қирувчи самолётларини 2024 йил охиригача Украинага етказиб бериши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар