Бишкек суди 15 ёшли қизни зўрлашда айбланган шахсни оқлади

Суд
Источник: unsplash.com

Бишкекнинг Свердловск туман суди 15 ёшли қизни зўрлаганликда айбланаётган шахсни  оқлади. Айбланувчига ҳукм чиқарилган суд мажлиси 12 апрель куни бўлиб ўтди. Суд судланувчининг ўзи, гувоҳларнинг кўрсатмаларига, шунингдек ишнинг бошқа материалларига асосланиб, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби йўқ, деган хулосага келди.

“Тақдим этилган суд-тиббий ва суд-биологик экспертиза хулосалари катта терговчининг халқаро топшириғи билан ўтказилган молекуляр-генетик экспертиза хулосаси билан рад этилди”, — дейилади матбуот хизматининг хабарида.

15 ёшли қизни зўрлаш ҳодисаси 2022 йил декабрь ойида содир бўлган. Қиз мактабдан қайтмагач, икки кундан кейин полиция уни уяли телефон сигналидан фойдаланиб,  Бишкекдаги кўп қаватли уйлардан бирида топган.

Квартирада у билан бирга икки йигит ва яна бир қиз бўлган, уларнинг барчаси милиция бўлимига олиб кетилган. Полиция бўлимида 15 ёшли қиз деразадан сакрамоқчи бўлган, бироқ уни ушлаб қолишган. Шундан сўнг у зўрлаш ҳақида гапириб берган. Тез орада гумондор қўлга олиниб, сўроқ қилинган.

Шу билан бирга, суд-тиббий экспертизаси қизнинг зўравонликка учраганини тасдиқлаган – унинг танасида жароҳатлар излари топилган. Бироқ, шифокорларнинг хулосасига қарамай, терговчилар такрорий текширув ўтказишни талаб қилишган ва унда зўрлаш излари аниқланмаган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг апрель ойи бошида Қирғизистон Омбудсмани жиноят ишида гумондор қизга нисбатан зўравонлик қилганини тан олган юзлаштириш ҳақидаги ёзувлар йўқолганини маълум қилганди. Терговчилар буни «камера тугмачасини босишни унутганликлари» билан изоҳлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.