Бишкекда мингга яқин одам намойишга чиққач, ички қўшинлар олиб чиқилди (видео)
Қирғизистон пойтахти Бишкек марказида хостелдаги муштлашув туфайли, мингга яқин одам намойишга чиқди, улар чет элликлар устидан назоратни кучайтиришга чақирди ва ИИББ раҳбари билан музокаралардан кейин тарқалишга рози бўлди. Бу ҳақда “24.kg” хабар бермоқда.
Ҳодиса 17 май, жума куни кечқурун юз берди. Хостелдаги муштлашувдан кейин Бишкек марказида оломон тўплангач, ички қўшинлар ва сув замбараклари жойлаштирилди.
Бишкек бўйича Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азамат Токтоналиев митингчилар билан музокаралар олиб борган. Суҳбатдан кейин одамлар тарқалишни бошлаган. Айни пайтда тўпланганлар хорижликлар устидан назоратни кучайтиришни ҳамда хостелдаги жанжалдан кейин қўлга олинган уч киши қонунга мувофиқ жазоланишини талаб қилди.
Шарҳлар