Бишкекдаги тартибсизликлар: жабрланганлар сони 41 кишига етди, уларни бепул даволашади

Фото пресс-службы Минздрава Кыргызстана

18 майга ўтар кечаси Бишкекдаги тартибсизликлар натижасида жами 41 киши ёрдам сўраб мурожаат қилган. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, 20 май куни эрталаб шулардан 11 нафари шифохонада даволанмоқда.

Икки жабрланувчи шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасида. Бирида ёпиқ бош жароҳати, иккинчисида болдир суяги синиши бор. Уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Яна бир жабрланувчи Миллий госпиталнинг юз-жағ жарроҳлиги бўлимида даволанмоқда, аҳволи нисбатан қониқарли деб баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, 19 май куни яна саккиз нафар хорижлик тиббий ёрдам сўраб, МУК клиникасига ётқизилган. […] Икки нафарига бурун суяклари синиши ташхиси қўйилган, қолганларида ёпиқ бош мия жароҳатлари, кўкаришлар бор. Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида, ҳаммасининг аҳволи нисбатан қониқарли, дея хабар беради вазирлик.

Жабрланганларни соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев бориб кўрди. Унга кўра, чет эллик талабалар Қирғизистон президенти номидан бепул даволанади.

Аввалроқ полиция Бишкекдаги хостеллардан бирида хорижликларга нисбатан ўғрилик содир этишда гумонланган уч нафар шахсни қўлга олгани маълум бўлган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.