Бишкекдаги тартибсизликлардан сўнг 1,2 минг хорижий талаба ватанига қайтади

Фото: Kaktus Media

Бишкекдаги тартибсизликлардан сўнг Қирғизистон Халқаро университетида (ҚХУ) таҳсил олаётган 1,2 минг хорижий талаба ватанига қайтиши маълум қилинди. Бу ҳақда ҚХУ ректори Асилбек Айдаралиев маълум қилди. Унинг айтишича, ватанга 1-2 курс талабалари қайтишни режалаштирган. У ҚХУда таҳсил олаётган 3 мингга яқин хорижий талабанинг 90 фоизи Покистон фуқаролари эканини маълум қилди.

«Биз уларга (ватанига қайтишларига) рухсат бердик. Қолганлар ҳозирча шу ерда. 5-курс талабалари қайтмайди, қолганлари ҳақида билмаймиз», – деди у.

Айдаралиевнинг сўзларига қараганда, хорижий талабалар «ҳозир стрессда ва ўқий олмаяпти».

«Улар оломон хоналарига бостириб кирганида ва урганида ҳақиқатдан ҳам қўрқиб кетишган,. Иккита талабамиз қаршилик кўрсатгани учун ҳозир шифохонада. […] Мен биринчи марта бундай реакцияни кўряпман. Бунга нима сабаб бўлди ва қандай юз берди? Кўринишидан, жуда қаттиқ ўрганиш керак бўлади. Албатта, бу биз учун қаттиқ зарба. Бу йил қабул бўлиши ёки бўлмаслиги аниқ эмас. Кўринишидан, Покистонга делегация юбориш ва у ерда ишонтиришга тўғри келади«, – деди у.

Айдаралиев талабаларнинг Қирғизистонга қайтишига умид қилишини қайд этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.