Россия, Украина ва Туркия ўртасидаги Қора денгиз бўйича битим бекор бўлган — Reuters
Россия ва Украина Туркия билан Қора денгизда хавфсиз кемалар қатнови учун келишув борасида музокаралар олиб борган, аммо икки ой давом этган муҳокамалардан кейин Киев ундан воз кечган. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Туркия президенти битим ҳақида 30 март куни эълон қилиши режалаштирилган, аммо Украина томони сўнгги лаҳзада бош тортган. Киевнинг бундай қарорига нима сабаб бўлгани номаълум. Томонларни музокараларга БМТ чақирган эди.
Битим Қора денгизда савдо кемалари эркин ва хавфсиз сузишига кафолат берилишига қаратилган эди. Россия ва Украина ноҳарбий мақсадга эга товарларни олиб кетаётган кемаларни ўққа тутмасликка кафолат бериши керак эди. Туркия воситачи сифатида қатнашаётган эди.
Россия ва Украина Туркия ва БМТ воситачилигида 2022 йил июлида дон битимини тузганди. У қарийб бир йил амал қилди. Шундан кейин Москва ва Киев Қора денгизнинг баъзи ҳудудларини кемалар қатнови учун хавфли деб эълон қилди, икки мамлакат портларига қатнаётган кемаларни эса потенциал ҳарбий юк ташувчилар деб атади.
Шарҳлар