“Биз Ўзбекистонни ЖСТга қўшишни истаймиз” – ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси
Бугун Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ЖСТ интеграциясига бағишланган панель сессиясида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан сўзга чиқди.
“Биз жаҳон савдо тизими умумий қоидалар ва тамойилларга асосланган адолатли ва башорат қилинадиган бўлишини истаймиз. Биз жаҳон иқтисодиётини биргаликда шакллантириш мақсадида Ўзбекистонни ЖСТ ва унинг қарорлар қабул қилиш тизимига қўшмоқчимиз”.
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш ташаббусини 1994 йилда бошлаган, бироқ 2005 йилда бу жараённи тўхтатган. 2020 йилда ташкилотга аъзо бўлиш бўйича ишлар қайта тикланди ва ишчи гуруҳ билан биринчи учрашув ўтказилди.
Улашиш:
Шарҳлар