“Биздан асирлар йўқ. лекин уларни қайтариш керак”. “РосСМИ” легионлар қўлига тушган муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар ҳақида

Фото: Google Maps

Белгород областида беш нафар ҳарбий хизматга чақирилган йигит асирга олинган. «Свобода России» легионининг ҳужуми Белгород областида давлат чегарасини қўриқлаётган гуруҳ учун кутилмаган ҳодиса бўлди.

“Буни ҳарбийлар орасидаги манбалар тан олмоқда. Шу билан бирга, улар разведка томонидан диверсия ҳаракатларига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабар олишган, бироқ чегара участкасида мудофаа кучайтирилмаган”, — дейилади хабарда.

13 март куни эрталабки ҳолатга кўра, камида беш нафар ҳарбий хизматга янги чақирилган аскар асирга олингани маълум. Расмий равишда улар бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган, бироқ суҳбатдошлар аноним равишда объектлардан бири деярли жангсиз йўқотилганини тан олишган.

“Катта офицер ҳужум содир бўлган тунда позициясини тарк этди ва ҳарбий хизматга янги чақирилганлар деярли ёлғиз қолди. Шартнома асосида хизмат қилаётган икки нафар аскар ҳалок бўлди, ҳарбий хизматга янги чақирилганлар жангга қўшилмади ва таслим бўлди”, — дейди ҳарбий манбалардан бири. Унинг сўзларига кўра, уларни алмашиш бўйича музокаралар жиддий сиёсий даражада олиб борилмоқда.

«Сайловлар арафасида у ерда (“АП”да – Таҳ.) асирга олинган аскарлар керак эмаслиги аниқ», – дейди “РосСМИ” суҳбатдоши. Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилар асирга олингани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда, бироқ аскарларни қайтариш вазирлик учун устувор вазифа эканини таъкидлади.

«Улар шундай дейишди: ҳеч ким асирга тушмади, лекин бизнинг вазифамиз уларни қайтариш.»

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.