АҚШ давлат котиби Блинкен Киевга етиб келди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен украиналикларни АҚШ томонидан кўмак берилишига ишонтириш учун 14 май, сешанба куни эрталаб Киевга олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда Давлат департаменти раҳбарига сафарда ҳамроҳлик қилаётган АFP мухбири хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Блинкен Польшадан тунги поезд билан етиб келган бўлиб, яқин вақткарда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашади.
“Биринчи навбатда, ушбу сафар шарқий фронтдаги жанглар туфайли ҳамда Россия қўшинлари Харков вилоятида трансчегаравий ҳужумларни кенгайтираётгани сабабли жуда қийин вазиятда бўлган украиналикларга аниқ-равшан ишора юборишга қаратилган”, — деди Америка делегациясининг юқори мансабли аъзоси журналистларга.
Блинкен Россиянинг тўлиқ кўламли истилоси бошланганидан буён Киевга тўртинчи марта ташриф буюрмоқда.
Шарҳлар