Bloomberg дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди

Фото: armenia news

LVMH эгаси Бернар Арно энди дунёнинг энг бадавлат одамлари учлигига кирмайди, ундан фақат америкаликлар жой олди, бу Bloomberg агентлиги томонидан эълон қилинган “Миллиардерлар индекси” (Bloomberg Billionaires Index)дан маълум бўлди. Ушбу индекс, хусусан, компаниялар акцияларининг қиймати асосида ҳисобланади.

Унинг маълумотларига кўра, X ва Tesla эгаси Илон Маск 235 миллиард доллар бойлик билан рейтинг етакчиси бўлиб қолмоқда. Америка онлайн-ритейлери Amazon асосчиси Жефф Безос иккинчи ўринни эгаллашда давом этмоқда, унинг бойлиги 193 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Учинчи ўринга Meta корпорацияси (Россияда экстремистик деб тан олинган) раҳбари Марк Цукерберг 188 миллиард доллар бойлик билан кўтарилди, бир кун олдин у 183 миллиард доллар деб баҳоланган эди.

Француз Арно 184 миллиард доллар активи билан рейтингнинг тўртинчи поғонасига тушди. Шундай қилиб, дунёнинг энг бой одамлари учлиги АҚШ фуқароларидан иборат бўлди. Шу билан бирга, рейтинг маълумотларидан кўриниб турибдики, Арно биринчи ўнликдаги  америкалик бўлмаган ягона шахсдир.

Bloomberg 2012 йилнинг мартидан бошлаб Bloomberg Billionaires Index ни эълон қилиб келмоқда, унга сайёрамизнинг 500 нафар энг бой одамларининг бойлиги ҳақидаги маълумотлар киритилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.