Bloomberg: Европа Иттифоқи Туркия, БАА, Хитой ва Гонконг компанияларига қарши санкциялар қўллашни кўриб чиқмоқда

Фото: EPA/OLIVIER HOSLET

Европа Иттифоқи Россияга олиб кириш тақиқланган маҳсулотларни етказиб берган бир қатор компанияларга қарши санкцияларни кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Bloomberg. Нашр Туркия, БАА, Хитой ва Гонконг компаниялари Россияга миллионлаб евролик тақиқланган товарларни экспорт қилганига кўра ички ҳужжатга эга бўлди.

Bloombergнинг таъкидлашича, Россия ракета навигация тизимларида, антенналарда ва ҳарбий компьютер тизимлари учун электроникада қўлланиладиган технологияни олган. Ускуналарнинг аксарияти Европа Иттифоқи ва АҚШда ишлаб чиқарилган.

Ҳарбий қисмларни экспорт қилувчи баъзи компаниялар Россия ва Беларус фуқаролари, шунингдек, ушбу мамлакатлар компаниялари билан боғланган.

Бундан ташқари, ЕИ Россияга сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этган Хитой ва Гонконг компанияларига нисбатан санкциялар жорий қилиши мумкин. Улар Украина ҳудудига ракета ҳужумлари учун ишлатилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.