Bloomberg: Россия Владимир Кара-Мурзани озод этмоқда

Фото: поддержка политзаключенных

Сиёсатчи Владимир Кара-Мурза сиёсий маҳбуслар алмашинуви доирасида The Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович ва собиқ денгиз пиёдаси Пол Уилан билан бирга озод этилмоқда, деб ёзади Bloomberg аноним европалик амалдорга таяниб.

Гершкович ва Уиланнинг Қўшма Штатларга қайтиши ҳақидаги хабар чоп этилганидан кейин Кара-Мурзанинг озод этилиши ҳақидаги маълумотлар қўшилган.

Давлатга хиёнат қилиш, “номақбул ташкилот” фаолиятида иштирок этиш ва армия ҳақида “сохта” хабар тарқатишда айбланиб, 25 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган Владимир Кара-Мурза жазони Омскдаги колонияда ўтаган. 30 ва 31 июль кунлари унинг адвокати унинг олдига кира олмаган. Кейин ҳимояга Қора-Мурза Омскдаги 11-сонли жазони ижро этиш федерал хизматининг қамоқхона касалхонасида эканлиги айтилгн; эртаси куни у колонияга қарши даъвосини кўриб чиқиши керак бўлган суд мажлисига келмагн. Сиёсатчининг адвокати Вадим Прохоровнинг айтишича, унинг маълумотларига кўра, бир кун олдин Омскка махсус рейс келган, сўнгра у Москвага учган.

Шу билан бирга, сиёсий айбловлар билан судланган маҳбуслар озодликдан маҳрум қилиш жойларидан чиқарила бошланди. Уларнинг орасида сиёсатчи Илья Яшин, Навальний штабларининг раҳбарлари Лилия Чанишева ва Ксения Фадеева, “Мемориал” ташкилотининг ҳамраиси Олег Орлов ва бошқалар бор. Адвокатлар ва қариндошларга маҳбуслар қаерга олиб кетилгани айтилмаган; ҳуқуқ ҳимоячилари бу хорижда жазо ўтаётган россияликлар учун катта алмашув, деб тахмин қилишмоқда. 1 август куни Bloomberg агентлиги Россия Эван Гершкович ва Пол Уиланни айирбошлаш доирасида АҚШга топшираётгани ҳақида хабар берди. Нашрнинг ёзишича, иккала америкалик ҳам Россиядан ташқарига жўнатилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.