БМТ: Ливандан Сурияга 100 000 га яқин киши қочди
Исроилнинг Ливанда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши ҳарбий амалиёти бошланганидан бери юз мингга яқин одам мамлакатни тарк этиб, Сурия чегарасини кесиб ўтган. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилади.
Грандининг сўзларига кўра, чегарага келаётган одамлар оқими тўхтамаяпти. БМТ ходимлари янги келганларга ёрдам бериш учун Сурия чегарасидаги тўртта назорат пунктида турибди. Улар, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва Қизил ярим ой жамияти ходимлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, қочқинларнинг қарийб 60 фоизи сурияликлар, қолган 40 фоизи эса ливанликлардир.
Улашиш:
Шарҳлар