БМТ: Бир миллиарддан ортиқ одам ўта қашшоқликда яшайди, уларнинг деярли ярми болалар
БМТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 1,1 миллиард одам ўта қашшоқликдан азият чекади ва уларнинг салмоқли қисми можаро ва беқарорлик ҳукм сураётган мамлакатларда яшайди.
Бу маълумотлар 10 йил давомида 112 та давлатдан олинган маълумотлар ва бошқа 20 та давлатда ўтказилган сўровлар асосида тузилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, 1,1 миллиард одам кўп қиррали қашшоқликни бошдан кечирмоқда, бу нафақат пул этишмаслиги, балки сув, электр энергияси, таълим ва соғлиқни сақлаш каби асосий хизматлардан фойдалана олмаслик билан ҳам боғлиқ.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, қашшоқликнинг энг юқори даражаси можаролар бўлган мамлакатларда кузатилмоқда яъни аҳолининг тахминан 34,8 фоизи, можаролар бўлмаган мамлакатларда эса бу кўрсаткич 10,9 фоизни ташкил қилади.
Шунингдек, камбағал аҳолининг ярмидан кўпи 18 ёшгача бўлган болалар (27,9%), камбағал катталар эса 13,5% эканлиги маълум бўлди.
Дунё миқёсида 828 миллион киши санитария-гигиена воситаларидан маҳрум, 886 миллион киши эса тегишли уй-жойсиз яшайди. Жанубий Осиёда камида бир киши тўйиб овқатланмасликдан азият чекадиган уй хўжаликларида 272 миллион киши яшайди;
Тадқиқот шуни кўрсатадики, қашшоқликнинг ҳақиқий даражаси юқори бўлиши мумкин, чунки зиддиятли ҳудудлардан маълумотларни йиғиш қийин. Ушбу маълумотлар қашшоқлик ва можаро ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлайди.
Шарҳлар