,

БМТ Бош Ассамблеяси Марказий Осиёни тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди сифатида тан олди

Фото: Зал Генеральной Ассамблеи ООН во время голосования по предложенной Иорданией резолюции по защите мирного населения Газы. Источник: ООН

24 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси Туркманистон томонидан таклиф этилган ва 37 та давлат томонидан қўллаб-қувватланган “Марказий Осиё тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди” резолюциясини қабул қилди.

Йиғилиш чоғида Марказий Осиёда тинчлик ҳудудини яратиш олий даражадаги ўзаро ҳамкорлик механизми – минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам равишда ўтказилаётган Маслаҳат учрашувларини ишлаб чиқиш, ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани, 2006 йилдаги Ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги шартномани имзолаш, шунингдек, 2007 йил декабрь ойида БМТнинг превентив дипломатия бўйича минтақавий марказини ташкил этиш туфайли амалга оширилгани таъкидланди. Ушбу ташаббуслар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича минтақавий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қарорда, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг ядровий қуролларни тарқатмаслик ва қуролсизланиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларини кучайтириш, шунингдек, превентив дипломатия ва тинчликпарварлик воситаларини илгари суришдаги муҳим роли алоҳида таъкидланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.