БМТ Бош котиби Қозонда ўтказиладиган “БРИКС” саммитида қатнашади

Фото: бизнесон

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш Қозонда бўлиб ўтадиган “БРИКС” саммитида иштирок этади. Бу ҳақда ташкилотнинг Россиядаги ахборот маркази раҳбари Владимир Кузнецов маълум қилди.

“Мен уч ҳафтадан сўнг БРИКС саммитига мезбонлик қиладиган Қозон шаҳрида бўлишимдан жуда мамнунман, унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш таклиф этилган шахс сифатида иштирок этади”, — деди у “Казанские диалоги” лойиҳасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида.

“БРИКС” саммити 22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу бирлашмага Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Эрон, Миср ва Эфиопия киради. Бу йил “БРИКС”га Россия раислик қилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.