2030 йилга бориб мигрантлар уйларига 5 триллион доллардан кўпроқ пул жўнатади

Foto: Dunyo yangiliklari

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга бориб, мигрантлар томонидан паст ва ўрта даромадли мамлакатларга 5 триллион доллардан кўпроқ маблағ жўнатилади, бу маблағнинг катта қисми қишлоқ жойларга йўналтирилади.

“Биз пул ўтказмаларининг улкан иқтисодий ҳиссасини қадрлаш учун бир оз вақт ажратишимиз керак. Бу жуда катта миқдорлар ва улар тез ўсиб бормоқда. Бу йил 20 йил олдингига қараганда беш баравар кўп жўнатилади ва ҳозирдан 2030 йилгача умумий оқим 5 триллион доллардан ошади, бунга ақл бовар қилмайди. Булар катта суммалар ва улар ярми қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи юзлаб миллион одамлар учун ҳаёт манбаидир”, – деди Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси президенти Альваро Ларио.

Жамғарманинг таъкидлашича, 1,4 миллиарддан ортиқ катталар ҳали ҳам банк ва молиявий хизматлардан фойдалана олмайди ва пул ўтказмаларини жўната олмайдилар ёки ўтказмаларини ололмайдилар. Кўпчилик учун пул ўтказмаларини жўнатиш нархи жуда юқоридир.

Банк хизматини ололмайдиган катталарнинг аксарияти аёллардир ва дунёнинг ҳар бир минтақасида аҳоли гуруҳлари ўртасида жинс, даромад, ёш ва таълимга қараб тенгсизлик мавжуд.

Сўнгги ўн йил ичида пул ўтказмаларини жўнатишнинг рақамлаштирилиши дунёдаги энг камбағал қишлоқ аҳолиси учун фойдаланиш имкониятини сезиларли даражада кенгайтирди, аммо уларнинг нархи етарлича тез тушмади.

2009 йилдан бери пул ўтказмаларининг ўртача қиймати сезиларли даражада пасайган бўлса-да, жўнатилган сумманинг 9,7 фоизидан 6,2 фоизигачадир, бу Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган 3 фоиздан анча юқори.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.