50 дан ортиқ давлат Путиннинг ишғол остидаги «сайловларини» қоралади

Фото: UN News

БМТ Бош котиби Антони Гутерриш ва БМТга аъзо 50 дан ортиқ давлат Россия томонидан Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилган Россия президенти “сайловлари”ни қоралади. Бу ҳақда Украинанинг БМТдаги доимий ваколатхонаси эълон қилган баёнотда айтилади, дея Гутерришнинг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters.

Агентлик маълумотларига кўра, Гутерриш “Украина ҳудудларини ноқонуний равишда қўшиб олишга уриниш халқаро ҳуқуққа мувофиқ юридик кучга эга эмас”лигини таъкидлаган.

Унинг таъкидлашича, БМТ «Бош Ассамблеянинг тегишли резолюцияларига мувофиқ, Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига қатъий содиқ қолади».

Қўшма баёнотни 55 давлат, шунингдек, Европа Иттифоқи имзолаган. «Сайловларни» қоралаганлар орасида: Европа Иттифоқи аъзолари, АҚШ, Аргентина, Австралия, Грузия, Япония, Молдова, Жанубий Корея, Буюк Британия, Уругвай бор.

Бундан ташқари, мамлакатлар Россия томонидан Қрим, Севастопол, шунингдек, Донецк, Херсон, Луганск ва Запороже областларининг мақомидаги ўзгаришларни тан олмасликка чақирилган.

Аввалроқ Давлат департаменти АҚШ суверен Украинадаги Россиядаги президентлик сайловларининг бир қисми бўлган сохта сайловларнинг қонунийлиги ёки натижаларини тан олмаслигини ва ҳеч қачон тан олмаслигини маълум қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.