БМТ: Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳамкорлик “хавфли эскалация”га олиб келади

Фото: EA Daily

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Шимолий Корея қўшинларининг Украинага қарши можарода иштирок этиш учун Россияга юборилиши ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди. У ўз баёнотида ушбу можаронинг байналмилаллашувига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлаган.

Гутерриш, шунингдек, Украинада БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва Бош Ассамблея резолюцияларига мос келадиган адолатли ва барқарор тинчликка эришишга қаратилган ҳар қандай мазмунли саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Жанубий Корея маълумотларига кўра, Шимолий Корея аллақачон Россияга камида 11 минг аскар юборган. НАТО Бош котиби Марк Рутте бунинг Ҳинд-Тинч океани минтақасида ҳам, Евро-Атлантика маконида ҳам хавфсизликка таҳдидларни келтириб чиқариши мумкинлигини айтди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.