БМТ Россия ва Украинани зудлик билан вазиятни юмшатишга чақирди
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк 2 январь, сешанба куни Россия ва Украинани жанговар вазиятни юмшатиш, шунингдек, тинч аҳоли ҳимояси ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя қилиш учун зудлик билан чора кўришга чақирган.
“Урушлар авж олишидан хавотирда, Украина ва Россияда ўнлаб тинч аҳоли ҳалок бўлди. Халқаро гуманитар ҳуқуқ фуқаролик объектларига ҳужумларни тақиқлайди», – дея таъкидлайди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси «Х» ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Улашиш:
Шарҳлар