БМТ Тинчлик саммитида қатнашишини тасдиқлади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 15—16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтадиган Глобал тинчлик саммитида қатнашади. БМТдан борадиган иштирокчилар ҳақида ташкилот тадбирга яқин қолганида маълум қилади. Бу ҳақда БМТ бош котиби ўринбосари Фархан Гак баёнот берди, деб ёзади “Укринформ”.
“Бу борада принципиал изоҳ қуйидагича: биз саммитда қатнашамиз. Тадбир ўтказиладиган санага яқин қолганида у ерда айнан ким бўлиши ҳақида маълумот беришимиз мумкин”, — деди Гак.
Ҳозиргача 107 та давлат ва халқаро ташкилотлар Швейцариядаги Глобал тинчлик саммитидаги иштирокини тасдиқлади.
Улашиш:
Шарҳлар