Boeing 757 самолётининг ғилдираги ҳавога кўтарилаётган пайтда ажралиб тушди
United Airlines авиакомпаниясининг Boeing 757-200 самолётининг қўниш мосламаси ғилдираги парвоз пайтида қулаб тушди. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзади.
Аниқлик киритилишича, Лос-Анжелесдан АҚШнинг Денвер шаҳрига учаётган самолётда фавқулодда вазият юзага келган. Ҳодисага қарамай, самолёт белгиланган манзилга эсон-омон қўнган. 174 йўловчи ва 7 экипаж аъзосидан ҳеч бири жабрланмаган. Ташувчининг вакиллари воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилишди.
Айни пайтда, бу 2024 йилда United Airlines самолёти билан содир бўлган иккинчи ҳодисадир. Март ойида АҚШдан Японияга йўл олган Boeing 777 самолёти ҳам ҳавога кўтарилганидан сўнг ғилдираги қулаб тушган эди. У аэропорт ходимларининг тўхташ жойида машинага бориб урилган ва ойнасини синдирган.
Шарҳлар