Boeing компаниясига қарши кўрсатма берган муҳандис ўлик ҳолда топилди

боинг
Фото: Известия

Boeing  компаниясининг сифат назорати хизматида ишлаган собиқ муҳандис Жон Барнетт ўлик ҳолда топилди. У олдинроқ компаниянинг ишлаб чиқариш линиясидаги хавфсизлик ва сифат назорати муаммолари ҳақида хабар берган эди. Бу ҳақда BBC Чарлстон округи (Жанубий Каролина штати) ҳукуматига асосланиб хабар берди.

Барнетт 62 ёшда эди. Ҳокимият маълумотларига кўра, у 9 мартда «ўзига етказган жароҳат»дан вафот этган. Муҳандиснинг жасади меҳмонхонадаги автомобиллар тўхтаб туриш жойида топилган. Полиция тергов олиб бормоқда.

BBC қайд этишича, бундан бир неча кун олдин Барнетт Boeing компаниясига қарши суд жараёнида кўрсатма берган. Уни компания вакиллари сўроқ қилган. Шанба куни сўроқ давом этиши керак эди, лекин муҳандис келмаган.

Жон Барнетт 32 йил давомида компанияда ишлаган ва 2017 йилда соғлиғи муносабати билан истеъфога чиққан. Аввалроқ муҳандис бир неча бор компаниянинг ишлаб чиқариш стандартларини танқид қилган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.