Boeing самолётларида янги носозлик аниқланди — юзлаб маҳкамлагичлар нотўғри ўрнатилган
Нуқсонлар 787 Dreamliner самолётларида аниқланди, дея хабар беради Reuters вазиятдан хабардор икки манбага таяниб. Агентликнинг аниқлик киритишича, сўз “етказиб берилмаган самолётлар” ҳақида бормоқда.
Reuters суҳбатдошларининг сўзларига кўра, муаммо Boeing заводида “самолёт ўрта қисмининг ҳар икки томони ўртасида тенг тақсимланган” 900 дан ортиқ маҳкамлагичларнинг нотўғри “тортиб қўйилгани” билан боғлиқ.
Ҳозирда бу самолётлар учун хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар йўқ, бироқ Boeing муаммога нима сабаб бўлганини ва қандайдир қўшимча ишлар зарурлиги ёки йўқлигини аниқламоқда.
787 Dreamliner самолётида ишлаб чиқаришдаги нуқсонлар 2020 йилда хабар қилинган эди. Кейин нуқсонлардан бири самолётнинг горизонтал дум стабилизаторида топилган. Шу сабабли, аллақачон ишлаётган саккизта самолётнинг парвозлари тўхтатилди.
Шарҳлар