Бокудаги COP-29 саммитида Польша президенти Лукашенко борлиги сабабли умумий фотосуратга тушишдан бош тортди

Фото: EPA

Польша президенти Анжей Дуда Бокудаги COP -29 иқлим саммитида Александр Лукашенко иштирок этгани учун умумий фотосуратга тушишдан бош тортди.

Дуда шу тариқа Россиянинг Украинадаги агрессиясини қўллаб-қувватлагани учун Беларусь раҳбаридан рамзий маънода узоқлашди, деб ёзади “Polsat News”. Польша оммавий ахборот воситалари бу унинг онгли қарори эканлигини таъкидламоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.